HAVAL H7 билан янги босқич: Ривожланишнинг навбатдаги қисми бошланди
Бизнес
−
22 июл 3388 2 дақиқа
Блогерлар ва бренд элчилари ғайриоддий квест иштирокчисига айланган ва биринчи марта янги йўлтанламаснинг тарихини очишга яқинлашган сирли тунги экспедициядан сўнг, йўлининг кейинги босқичи бошланади.
Энди воқеалар ADM Jizzakh заводига кўчади – айнан шу ерда HAVAL H7 ўзининг бўлажак эгалари сари йўл олишдан аввал навбатдаги қадамини ташлайди. Муҳандислик ишланмалари, замонавий технологиялар ва қатъий сифат назорати тез орада мамлакат йўлларида пайдо бўладиган серияли автомобилга айланади..
(18).png.jpg)
Янги HAVAL H7 ифодали дизайн, юқори даражадаги қулайлик ва замонавий интеллектуал технологияларни ўзида мужассам этади. Премиум тоифадаги безак материалларига эга кенг интерьер ҳамда 15,6 дюймли дисплей ва интеллектуал овозли бошқарувга эга Coffee OS мультимедиа тизими ҳар бир сафарни максимал даражада қулай ва технологик қилади.
Модел илк бор бирданига икки версияда тақдим этилади – бензинли двигател ҳамда инновацион GWM Hi4 Plug-in Hybrid куч қурилмаси билан.
(19).png.jpg)
Hi4 технологияси бензинли двигатель ва электр юритма афзалликларини бирлаштириб, интеллектуал тўлиқ юритма, юқори даражадаги унумдорлик, катта йўл босиш захираси ҳамда шаҳар ҳаракатида ҳам, асфальтдан бошқа йўлда ҳам ишончли ҳаракатланишни таъминлайди.
Пухта ўйланган кузов конструкцияси, текис полга эга кенг юкхона, ҳайдовчига ёрдам берувчи замонавий тизимлар ва йўлтанламасга хос салоҳият H7’ни кундалик фойдаланишга ҳам, катта саёҳатларга ҳам бирдек тайёр автомобилга айлантиради.
Ишлаб чиқаришнинг бошланиши – бу ҳикоянинг якуни эмас, балки янги босқичнинг бошланишидир.
Тез орада янги HAVAL H7 Ўзбекистондаги барча расмий HAVAL дилерлик марказларига етказиб берилади ва у ерда барча хоҳловчилар модел билан шахсан танишиши мумкин бўлади.
Айни пайтда эса вақт ўтишининг тескари ҳисоби давом этмоқда!
Алоқа учун маълумотлар:
Call-марказ: +998 71 287 88 88
Веб-сайт: gwm.com.uz
Telegram-канал: GWM UZBEKISTAN
Instagram: gwm__uzbekistan
Facebook: GWM Uzbekistan
YouTube: GWM Uzbekistan
Live
Барчаси