Музейдаги тун: HAVAL янги H7 тақдимотигача вақт ўтишни тескари ҳисоблашни бошлади

Бизнес

image

Янги автомобил воқеаси йўлда, кўргазма залида ёки классик тақдимотда пайдо бўлмаган. 10 нафар машҳур блогер ва HAVAL элчилари музейда тунаб қолишди, у ерда қуёш ботгандан сўнг, одатий ҳудуд кутилмаганда тарихнинг бир қисмига айланди. Чироқлар ўчди, залларда қадам товушлари эшитилди, кўргазмалар орасида йўл-йўриқ кўрсатувчи ишоралар пайдо бўла бошлади, йўналиш эса иштирокчиларни тобора узоқроққа – сўнгги лаҳзагача сир бўлиб қолган жойга етаклади.

Бу автомобил тадбиридан кўра, кўпроқ тергов текширувига ўхшарди. Ҳеч қандай одатий форматлар, узоқ нутқлар ва тўғридан-тўғри баёнотлар бўлмади. Фақатгина атмосфера, таранглик ҳис-туйғуси, излар, ёруғлик, соялар ва яқин атрофда кучли, ақлли ва одатий маршрутдан ташқарига чиқишга тайёр бўлган янги нарса мавжудлигини ҳис қилиш.

10 нафар иштирокчи тунги изланиш йўлини босиб ўтди ва жумбоқнинг ечимига биринчи бўлиб яқинлашди. Ҳар бир янги қадам хусусиятларни эмас, балки характерни кашф этарди:

  • йўл мураккаблашган жойда ишонч;
  • сездирмасдан ишлайдиган технологиялар;
  • стартдан аввал сезиладиган куч.

Финал босқичи барчасини ўз ўрнига қўйди: ёруғлик нурларида янги автомобил намоён бўлди.

Унинг кучи – юқори ўтувчанликда.
Унинг идроки – замонавий технологияларда.
Унинг ҳис-туйғулари – ҳайдовчига интеллектуал кўмак тизимларида.
Унинг номи эса янги HAVAL H7.

Шундай қилиб, HAVAL модель тарихини расмий баёнотдан эмас, балки охиригача англаб етиш истагини уйғотадиган сирли ишорадан бошлади.

Таймерни кузатиб боринг, еслатма қўйинг ва биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг - янги йўлтанламас енергия Ўзбекистон йўлларига чиқишга тайёрланмоқда.

Колл марказ: +998712878888

Веб-сайт | Telegram-канал | Instagram | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг