HAVAL Ўзбекистонда 3 йил: илк қадамлардан минглаб автомобилларгача
Бизнес
−
10:23 336 4 дақиқа
Уч йил олдин HAVAL Ўзбекистонда ўз тарихини бошлади. Бугунги кунда бренд минглаб автомобиль эгаларини ўзаро бирлаштириб келмоқда, мамлакатнинг турли ҳудудларида ўз маҳсулотларини тақдим қилмоқда ва қулайлик, замонавий технологиялар ва ҳаракатланиш эркинлигини қадрлайдиганлар учун имкониятларни кенгайтиришда давом этмоқда.
Шу давр мобайнида Ўзбекистонда деярли 20 минг дона HAVAL автомобили сотилди, дилерлик тармоғи эса 28 та марказга етди. Бироқ сотув натижалари ортида бундан-да муҳимроқ жиҳат – харидорларнинг ишончи, автомобиль маданиятининг ривожланиши ва ҳар бир сафарни янада қулай қилишга бўлган интилиш туради.
Уч йиллик ишончли юксалиш
HAVALʼнинг асосий ютуқларидан бири – бренд автомобилларига бўлган барқарор талаб бўлди. Харидорлар орасида айниқса HAVAL М6 ва HAVAL Jolion юқори даражадаги оммабопликка эришди. Ушбу моделлар Ўзбекистонда энг кўп сотилган 10 та автомобиль қаторига кирди.
Қулай шаҳар кроссоверларидан тортиб, узоқ сафар ва йўлсиз шароитларга эга ҳудудлар учун мўлжалланган автомобилларгача – HAVAL моделлар туркуми турли эҳтиёж ва турмуш тарзига мос ечим танлаш имконини беради.
Шу билан бирга бренд одатдаги технологиялар билан чекланиб қолмайди. Гибрид йўналишнинг ривожланиши динамика, қулайлик ва замонавий муҳандислик ечимлари уйғунлигини излаётган ҳайдовчилар учун янги имкониятларни очмоқда.
Ҳар бир автомобиль эгасига янада яқинроқ
Автомобилни харид қилиш – бренд билан танишувнинг бошланиши, холос. Унга қанчалик қулай тарзда хизмат кўрсатиш ва зарур ёрдамни олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Айнан шу сабабли HAVAL дилерлик ва сервис инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 28 та расмий дилерлик маркази фаолият юритиб, автомобилларни сотиш ва техник хизмат кўрсатишни таъминламоқда.
Тармоқнинг кенгайиши HAVALʼни нафақат Тошкентда, балки мамлакат ҳудудларида ҳам харидорларга яқинлаштиради. Бу автомобиль эгалари учун моделлар туркуми билан танишиш, мос автомобилни танлаш ва хизмат кўрсатишдан фойдаланиш учун кўпроқ имкониятларни англатади.
Халқаро даражада тан олинган натижалар
HAVALʼнинг Ўзбекистондаги муваффақиятлари мамлакат ташқарисида ҳам эътироф этилди.
Уч йил давомида маҳаллий жамоа Great Wall Motor томонидан қуйидаги халқаро мукофотлар билан тақдирланди: Rising Star 2024, Annual Sales Star 2025, Annual Performance Star 2025 va Growth Excellence Regional 2025.
Ушбу мукофотлар HAVAL Узбекистан жамоасининг фаолияти натижалари, дилерлик тармоғини ривожлантириш ва бренднинг бозордаги мавқейини мустаҳкамлашнинг тасдиғи бўлди.
Ўзбекистон HAVAL учун муҳим бозорлардан бири бўлиб, бу ерда бренд ўз иштирокини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва харидорлар учун таклифни кенгайтиришни давом эттирмоқда.
“Биз уч йил ичида узоқ йўл босиб ўтдик, лекин энг катта ютуғимиз – HAVALʼни танлаган минглаб одамларнинг бизга бўлган ишончидир. Биз учун бу фақат замонавий автомобилларни таклиф қилиш эмас, балки мижозларимиз билан узоқ муддатли муносабатлар ўрнатиш, ҳар бир босқичда сифат, қулайлик ва қўллаб-қувватлашни таъминлашдир. Биз бу ҳикоянинг бир қисмига айланган барча одамлардан миннатдормиз ва Ўзбекистон билан бирга олдинга интилишни давом эттирамиз”, деди GWM Узбекистан Бош директори Сисоев Дмитрий.
Шунчаки, фақат автомобилнинг ўзи эмас
Уч йил давомида HAVAL нафақат автомобиль бозори иштирокчиси, балки Ўзбекистоннинг ёрқин воқеалари, саёҳатлари ва спорт ютуқларининг бир қисмига айланди.
Муҳим йўналишлардан бири сифатида бренд автомобиллари эгаларини бирлаштирувчи HAVAL Club ҳамжамиятининг ривожланиши бўлди. Бу ҳамфикрларни топиш, тажриба алмашиш, янги йўналишларни очиш ва одатдаги шаҳар йўлларидан ташқаридаги таассуротларга эга бўлиш имкониятидир.
Саёҳатлар HAVAL фалсафасида алоҳида ўрин тутади. HAVAL ИЗИДАН лойиҳаси Ўзбекистоннинг гўзал манзарали масканлари, маданияти ва табиати билан таништириб, автомобилда йўлга чиқиб қанча қизиқарли жиҳатларни кашф этиш мумкинлигини кўрсатади.
Яна бир муҳим йўналиш – маҳаллий спортни қўллаб-қувватлаш. HAVAL Ўзбекистон Бокс федерацияси билан ҳамкорлик қилади, бренд амбассадорлари сифатида эса таниқли спортчилар Баҳодир Жалолов ва Исроил Мадримов иштирок этади.
Бу ҳамкорлик брендга яқин бўлган қадриятлар – ўзига ишонч, ирода кучи, янги ютуқларга интилиш ва олдинга қараб олға ҳаракатланишга тайёрликни акс эттиради.
Уч йил – бу фақат бошланиши
Уч йил давомида HAVAL бозорга чиқишдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб минглаб автомобилчилар танлайдиган брендга айланишгача бўлган йўлни босиб ўтди.
Бугунги кунда HAVAL автомобиллари эгаларига кундалик сафарлар, оилавий саёҳатлар ва янги саргузаштларда ҳамроҳлик қилади. Бренднинг ўзи эса ўз ривожланишини давом эттириб, имкониятларини кенгайтирмоқда ва инсонларга янада яқин бўлмоқда.
HAVAL – кўпроқ имкониятлар сари.
Call center: +998 71 287 88 88
Veb-sayt: gwm.com.uz
Telegram-kanal: GWM UZBEKISTAN
Instagram: gwm__uzbekistan
Facebook: GWM Uzbekistan
YouTube: GWM Uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси10:01