ЙПХ ходимининг погонини юлиб олган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди
Жамият
−
22 Январь 2020
9241Аввалроқ, жорий йилнинг 20 январь куни Сирдарё шаҳар Ўзбекистон шоҳ кўчасида хизмат олиб бораётган Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХГ инспекторларига маст йўловчи тан жароҳати етказгани ҳақида хабар берган эдик.
Фуқаро Жаҳонгир Панжиев хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимининг қонуний фаолиятига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган. Бу ҳам етмаганидек инспекторларнинг погонини юлиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 21 январь куни Сирдарё вилояти Сирдарё тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.
Жиноят иши юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.