Гвинея-Бисауда қўзғолон. Президент ағдарилди (видео)

Олам

image

Ғарбий Африка давлати Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало ҳарбий тўнтариш оқибатида ҳокимиятдан ағдарилди. Бу ҳақда “Africaguinee” хабар берди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, улар мамлакатда сайлов натижаларини манипуляция қилиш ва вазиятни беқарорлаштириш режасини аниқлаганидан сўнг ҳокимиятни эгаллашга мажбур бўлган. Бу режа ичида айрим сиёсатчилар ва таниқли наркобароннинг ҳам алоқаси бўлгани айтилмоқда.

Давлат телеканалининг Facebook'даги саҳифасида эълон қилинган баёнотга кўра, мамлакатдаги барча сиёсий институтлар вақтинча тўхтатилган, шунингдек, денгиз, ҳаво ва қуруқлик чегаралари ёпилган. Пойтахт Бисауда ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабар берилган.

“Jeune Afrique” журналининг хабар беришича, Президент Эмбало, Ички ишлар вазири ва Бош штаб бошлиғи Президент саройида қўлга олинган, аммо уларга шикаст етмаган.

Германия ТИВ Гвинея-Бисаудаги вазиятни “беқарор” деб баҳолаган ва у ерда бўлган фуқароларига намойишлар бўлиб ўтадиган жойларга яқинлашмасликни тавсия қилган.

Маълумот учун, 23 ноябрь куни мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтди. Дунёнинг энг камбағал давлатларидан бири бўлган Гвинея-Бисауда ҳам Эмбало, ҳам унинг асосий рақиби Фернанду Диаш де Кошта ўзларини ғолиб деб эълон қилган. Расман эълон қилинадиган натижалар 27 ноябрга мўлжалланган эди.

Эмбало 2020 йилдан буён ҳокимиятда бўлиб келади. Унинг президентлик муддати бир неча ой олдин тугаган. 2023 йил охирида у парламентни тарқатиб юборган эди. Танқидчилар уни мухолифатни бостириш, журналист ва фаолларни таъқиб қилишда айблаб келади. Мамлакатнинг энг йирик мухолиф партияси сайловларда қатнашишга рухсат олмаган. Оқибатда бу партия Диашни мустақил номзод сифатида қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Мадагаскар Президенти Андри Радзуэлина ёшлар намойишлари фонида мамлакатдан қочиб кетдганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўнтариш Гвинея-Бисау Умару Сисоку Эмбало

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг