Гвардиола юбилей ўйинини ўтказиш арафасида турибди

Спорт

image

Эртага, 9 ноябрь куни “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилади. Бу учрашув Гвардиоланинг  мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйини бўлади. Бу ҳақда “Тhе Guardian” нашри хабар берди.

Гвардиола шу пайтгача “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити” билан жами 999 та учрашувда жамоасини майдонга бошлаб чиққан, улардан 715 тасида ғалаба қозониб, 39 та совринни қўлга киритган. Унинг мураббий сифатидаги умумий ғалаба фоизи 71,57 фоизга тенг.

54 ёшли мураббий Сэр Алекс Фергюсоннинг “мураббийнинг муваффақияти футболчиларга боғлиқ” деган фикрига қўшилган ҳолда, ўзининг узоқ йиллик барқарор натижалари фидоийлик ва иштиёқ билан боғлиқ эканини таъкидлайди:

“Фидоийлик, эҳтирос, севги бунда мени ҳеч ким енга олмайди. Биз “Барселона”да, “Бавария”да ва бу ерда ақл бовар қилмайдиган ютуқларга эришдик. 1000 та ўйин бу жуда катта йўл, лекин ҳали давом этамиз”,  дейди Гвардиола.

Пеп Гвардиола Испаниялик мутахассис бу муҳим маррани “энг яхши рақиб”га қарши ўйин билан нишонлаш насиб этгани учун Худодан миннатдор эканини билдирди.

 “Агар бу босқич учун битта рақиб танлашим керак бўлса, бу  энг яхшиси. Чунки “Ливерпуль” бу мамлакатдаги энг катта рақиб. Яратган бундан мукаммалини танлай олмас эди”,  дея ҳазиллашди у.

2017-2018 йилги мавсумдан бери Англия чемпионлиги фақат “Сити” ва “Ливерпуль” жамоалари ўртасида ҳал бўлиб келмоқда. Гвардиолага кўра, ҳозирда бу рақобат ички чемпионатдаги энг шиддатли курашга айланган:

“Биз сўнгги ўн йилда бу рақобатни яратдик. Илгари бу “Юнайтед” – “Ливерпуль”, эҳтимол “Челси” ва “Арсенал” эди, энди эса бу биз билан “Ливерпуль” ўртасида”,  дейди у.

Гвардиоладан футболдаги энг буюк мураббий кимлиги ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди:

“Тарихда кўплаб буюк мураббийлар бўлган. Аммо рақамлар кўрсатиб турибди мен ҳам уларнинг бир қисмиман”,  дейди испаниялик мутахассис.

 

Маълумот учун, “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги ушбу баҳс эртага, 9 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. Айни пайтда “шаҳарликлар” АПЛ турнир жадвалида  19 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бораётган бўлса, Арне Слот шогирдлари 18 очко билан 3-поғонада бант этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” 1000-ўйин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг