Гвардиола Саудиядан “ёғли” таклиф олди

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг испаниялик мураббийи Хосеп Гвардиола бошқа клубдан мўмай даромадли яхши таклиф олди. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.

Манбага кўра, 54 ёшли мутахассис Саудия Арабистони чемпионати клубларидан биридан таклиф олган. Таклиф этилаётган шартномада Пепнинг маоши “Манчестер”даги маошидан бир неча баравар ошади.

Инглиз клуби Гвардиола жамоани инқироздан олиб чиқишига ишонмоқда, шу боис жамоани тарк этиш ёки кетмаслик борасидаги қарор испанияликнинг ўзида қолади.

Жорий мавсумда “Манчестер Сити” 26-турдан кейин АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Манчестер жамоаси “Реал”га умумий 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва Европа Чемпионлар лигасини плей-офф босқичида тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатларини мақтаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг