Гвардиола Италия терма жамоасини бошқариши мумкин
Спорт
−
13 июл 1327 2 дақиқа
Испаниялик мутахассис Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этганидан сўнг Италия миллий терма жамоасини бошқариш таклифини олди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Гвардиола Италия миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига асосий номзодлардан бири ҳисобланмоқда.
Қайд этилишича, Италия футбол федерациясининг янги техник директори Паоло Мальдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардо Араужо испаниялик мутахассисни мамлакат терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлашдан манфаатдор.
Бироқ Гвардиола ушбу лавозим учун ягона номзод эмас. Роберто Манчини ва Антонио Конте ҳам Италия терма жамоаси шорт-листидан ўрин олган. Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, ҳар икки мутахассис ҳам Мальдини терма жамоада амалга оширишни режалаштираётган кенг кўламли ислоҳотларга тўлиқ мос келмайди.
Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муваффақиятсизликдан сўнг Италия терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этган эди. Италия ҳал қилувчи плей-офф баҳсида Босния ва Герцеговинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, мундиалга чиқиш имкониятини бой берган. Шу тариқа, Италия миллий терма жамоаси кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичидан четда қолди ва мамлакат 12 йилдан буён футболнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок эта олмаяпти.
Live
Барчаси