Гутерришнинг қароргоҳи олдида норозилик намойиши ўтказилди (видео)

Олам

image

Кеча, 22 июль куни бир гуруҳ фаоллар БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Нью-Йоркдаги расмий қароргоҳи олдида Ғазо секторидаги очарчиликни тўхтатишга чақириб, норозилик намойиши ўтказди.

“Shut it Down for Palestine” деб номланган ҳаракат иштирокчилари Гутерриш яшаётган бино олдида тўпланиб, Ғазо халқига шошилинч, тўсиқсиз ва етарли даражада гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш учун БМТдан аниқ чоралар кўришни талаб қилди.

Намойишчилар “Очликни тўхтатинг”, “Гутерриш: сукунат – шерикликдир” ва “Ғазо учун ҳаёт йўлаги” каби ёзувлар кўтарган. Улар БМТ Исроилга нисбатан аниқроқ ва қатъийроқ позицияда туриши кераклигини таъкидлади.

“БМТ тинч аҳолини ҳимоя қилишга масъулдир. Гутерришнинг Ғазодаги очарчиликни тугатиш учун ўз ваколатларидан фойдаланмаслиги қабул қилиниши мумкин эмас”, дейилади гуруҳ номидан қилинган баёнотда.

Намойиш тинч ўтганига қарамай, полиция хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг октябрида уруш бошланганидан бери Ғазода камида 76 нафар бола ва 10 нафар катталар озиқ-овқат танқислигидан вафот этган. Жаҳон Cоғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, уларнинг аксарияти 2025 йил март ойида – Исроил томонидан Ғазога озиқ-овқат олиб кириш тақиқлангандан кейин рўй берган. Исроилнинг Ғазога қарши урушида 2023 йил 7 октябрдан бери камида 58 895 киши ҳалок бўлган, 140 485 киши яраланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Нью-Йорк Антониу Гутерриш Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг