Гутерриш Суданни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлашга чақирмоқда
Олам
−
11 Февраль 2020
2197БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Суданни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан олиб ташлаш вақти келганини айтди. Бу ҳақда “BBC Africa” нашри хабар берди.
Аддис-Абебада бўлиб ўтган Африка иттифоқининг йиллик саммитида Гутерриш БМТ Суданга нисбатан халқаро ёрдамни кучайтиришини эълон қилди. Бу мамлакат ҳукуматига "ал-Шабаб" террорчилик гуруҳига қарши курашда учрайдиган қийинчиликларни енгиб ўтишга имкон беради.
Журналистларнинг сўзларига кўра, ўтган йили Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Башир ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Шарқий Африка мамлакати яна халқаро ҳамжамиятда яхши кутиб олинди. Саммитда Африка Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Ливиядаги фуқаролар урушини тўхтатиш учун зарур ҳаракатларни муҳокама қилишади. Шунингдек, улар Африкадаги жангариларнинг тобора кучайиб бораётган таҳдидига қарши кураш бўйича аниқ чораларни кўриб чиқадилар.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йиллардан буён Суданда фуқоролар уруши кетаётган эди. Бу уруш оқибатида мамлакатнинг умумий аҳволи ёмонлашди. Аҳоли турмуш тарзи оғир аҳволга келиб қолди. Айниқса, болалар ҳаёти ачинарли кўринишга келди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси