Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиби этиб тайинланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси бугун, 18 июнь куни Антониу Гутерришни иккинчи муддатга ташкилотнинг бош котиби лавозимига тайинлади. Тегишли қарорни БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкир йиғилишда эълон қилди.

“Aнтонио Гутерришнинг БМТ Бош котиби этиб 2022 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабрига қадар иккинчи муддатга тайинланганлигини эълон қилиш шарафига муяссар бўлдим”, деган у. Гутерришни тайинлаш тўғрисидаги резолюция овоз бермасдан қабул қилинди.

Тайинлов тўғрисида қарор қабул қилингач, Бозкир ташқарида кутаётган Гутерришни залга таклиф қилди ва қасамёд қилиш учун келтирди.

Гутерриш БМТ Бош котиби лавозимига ягона номзод эди. Илгари уни ташкилот Хавфсизлик Кенгаши қўллаб-қувватлаган эди. БМТ Бош ассамблеяси Хавфсизлик Кенгашининг тавсиялари билан фақат бир марта - 1950 йилда рози бўлмаган.

Маълумот учун, БМТ бош котиби беш йил муддатга сайланади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг