Гутерриш БМТ Хавфсизлик Кенгашига яна бир давлат қўшишни таклиф қилди
Олам
−
06 Май 2022
11375БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари қаторида Африкадан вакил бўлиши керак. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш айтиб ўтди.
Гутерриш Африка давлатларининг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги доимий ваколатхонаси бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирган.
“Хавфсизлик Кенгашининг Африка қитъасидан доимий аъзо бўлиши кераклигини тан олиш жуда адолатли”, деган у.
Гутерришнинг айтишича, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш бутун БМТни ислоҳ қилиш учун зарур.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши вето ҳуқуқига эга 5 доимий аъзодан иборат: АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция ва Хитой.
LiveБарчаси