Гўшт 38 000 сўмдан 75 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво қандай?

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.

Қўмита томонидан, мамлакатдаги марказий деҳқон бозорларида, 2020 йил 14 июль куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга ега бўлди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 38 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”нинг арзонлаштирилган гўшт растасида қайд етилган (38 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 500 сўмдан 6000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори”да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (1 500 сўм) қайд етилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да сотилтган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 750 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да сотувда бўлган майда пиёзнинг нархи минимал нарх сифатида (750 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори” ва Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”да (1 000 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Aндижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори” ва “Aндижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Фарход деҳқон бозори”да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да қайд етилган (12 000 сўм).

Гуруч 4 700 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус 2” навли гуруч 4 700 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Ески жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 800 сўм) қайд етилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (7 000 сўм) кузатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор нарх

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг