Мен нафақат Ўзбекистон, балки Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилаётган байрам тадбирида Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси раиси Мурод Камолов билан суҳбатда бўлди.

Мурод Камолов ўз сўзида ёшларни байрам билан қутлаб, Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга қаратаётган юксак эътиборини алоҳида қайд этди. 

“Мурод Калибекович, мен ҳозир [қорақалпоқлик] оилавий китобхонлар билан учрашдим. Республика танловида қорақолпоқлик оиланинг “Ёш китобхон” танловида биринчи ўринни эгаллаб, Spark автомобилини қўлга киритгани билан табриклайман. Буюк қорақалпоқ элининг буюк ёшларини бугунги байрам билан табриклайман”, деди Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари қорақалпоқ ёшларининг кўпгина соҳаларда улар етакчилар сафида эканини қайд этди.

“Бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардона енгиб ўтадиган қорақалпоқ халқини юрагимдан эъзозлайман ва меҳр билан айтаманки, мен нафақат Ўзбекистон фарзандиман, балки мен ғурур билан қорақалпоқ фарзандиман, деб яна бир бор таъкидламоқчиман!”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент ва ёшлар учрашуви

Баҳолаганлар

741

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг