Гурбангули Бердимуҳамедов оиласи оғир жудоликка учради

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 18 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Республика Давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Маликгули Бердимуҳамедов 1932 йил 12 август куни Геоқтепа атпарининг Бирлешик-1 қишлоғида туғилган. Меҳнат фаолиятининг дастлабки йилларида у кутубхоначи ва ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Маликгули Бердимуҳамедов кейинчалик мамлакат Ички ишлар вазирлиги органларида ишлаб, Тошҳовуз, Мари, Ашхобод шаҳарларида турли лавозимларни эгаллаган, хусусан, гуруҳ қўмондони, отряд бошлиғи бўлган, навбатчилик қисмига, кадрлар бўлимига раҳбарлик қилган, штаб бошлиғи бўлган.

1982 йилда подполковник унвони билан истеъфога чиққач, кўп йиллар давомида Миллий таълим институтида, Педагогик фанлар илмий-тадқиқот институтида, Ашхобод таълим бошқармасида ишлаган, дарс берган.

2012 йил февралида Туркманистон Мажлиси (парламенти) қарори билан, пойтахтдаги 1001-сонли ҳарбий қисмга Маликгули Бердимуҳамедов номи берилган эди.

2017 йилда Маликгули Бердимуҳамедов номидаги медаль таъсис этилган ва шу йили давлат раҳбари ўз отасига ва унинг ИИВдаги фаолиятига бағишланган “Мардлар Ватанни улуғлайди” китобини тақдим этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

934

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг