Гулнора Каримованинг қизи билан тушган сурати узнетни “портлатди”
Жамият
−
11 Февраль 2019
44453Жорий ҳафта муҳокамаларини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова бошлаб берди.
У кеча, 10 февраль куни Instagram ижтимоий тармоғига онаси Гулнора Каримова билан тушган суратини жойлаштирган.
Бу сурат қачон ва қаерда туширилгани маълум эмас. Аниқлашнинг имкони ҳам жуда оз. Боиси Имон бугунгача ижтимоий тармоқларга ўзининг суратларини жойламаган. Шу боис бу сурат янги ё эскилигини текшириш, Имоннинг аввалги ва ҳозирги кўриниши билан солиштиришнинг имкони йўқ.
Ижтимоий тармоқларда эса бу сурат янги деган тахминлар пайдо бўлди. Баҳсларда сурат анча сифатли олингани, Гулнора Каримова ҳибсланишидан аввал, яъни 2013 йилларда телефонлар селфи суратни бунчалик сифатли туширмагани, қолаверса, у вақтларда телефонларда “снапчат” иловаси бўлмагани, сурат эса “снапчат” ёрдамида монтаж қилингани урғуланмоқда.
Маълумот ўрнида, “снапчат” мобиль иловаси 2013 йилдан қўлланила бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имон Каримова онаси ўз уйида эканини айтган эди. Кейинроқ, Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов эса онаси бугунги Ҳукуматни ҳам маънан, ҳам моддий қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь