Гулистон шаҳар ҳокими истеъфо берди
Жамият
−
07 Февраль 2024 8337 1 дақиқа
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Тўланович Дадабоев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Дадабоевнинг лавозимини тарк этишига унинг соғлигидаги муаммолар сабаб бўлган ва у ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилган.
Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғайрат Аҳмадович Ботиров зиммасига юклатилган.

Маълумот учун, Тўлқинжон Дадабоев Гулистон шаҳар ҳокими лавозимида 2019 йил 25 февралдан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳрининг ҳокими Акром Жўраевич Эшонқулов кеча, 6 февраль куни ўз аризасига кўра фаолиятини якунлаган эди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март