“Ўзбекистон” меҳмонхонасига талабгор чиқди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплекси савдога қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Танлов предметининг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган.

Пойтахтдаги мазкур йирик меҳмонхона комплексига харидор чиқди. Қувайтнинг Alshaya Group компанияси Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини юритиш истагини билдирди. Компания сотувга қўйилган “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиб олмоқчи.

На данном изображении может находиться: 5 человек, люди сидят, стол и в помещении

Кеча, 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Alshaya Group компанияси ижрочи директори Муҳаммад ал-Шай бошлиқ делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Араб компанияси вакилларига “Чорвоқ” эркин туристик зонасида ва “Қадимий Бухоро” туристик зонасида барпо этилаётган тоғ-чанғи курорти ва канат йўли лойиҳалари намойиш этилган ва ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон меҳмонхонаси

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг