Ғўддайган Бош вазир ўринбосарлари, солиқчилар ва прокурорларни танқид қилган Мирзиёев, Ўзбекистон тарихига кирган Норбоева ва куннинг муҳим хабарлари шарҳи
Жамият
−
21 Июнь 2019
6307Якунига етаётган 21 июннинг Ўзбекистонда ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеа-ҳодисалар тафсилоти
Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди.
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.
Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадаллашиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Танзила Норбоева ким, унинг қандай ўтмиши бор?
Бугун, 21 июндан эътиборан Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси сифатида иш бошлади. Бу кун мамлакат тарихида қолиши аниқ. У Ўзбекистон тарихида Сенат раиси бўлган илк аёл.
Танзила Норбоева Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган, маълумоти олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетини битирган, педагогика фанлари номзоди.
Танзила Норбоева Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган, маълумоти олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетини битирган, педагогика фанлари номзоди.
2010-2016 йиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
2016 йилдан 2019 йилнинг 21 июнига қадар Ўзбекистон Республика Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.
21 яшар қиз ўз уйида ўлдириб кетилди.
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида 21 яшар аёл аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди.
Жорий йилнинг 18 июнь куни вақтинча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ў.А.нинг таниши Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли А.И. рашк оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Президент Сурғил нефть-газ лойиҳасида бир қиз 80 миллион доллар пора олганини айтди. У Каримова эмасми?
Бугун, 21 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда мавжуд порахўрликни танқид қиларкан, нефть-газ соҳасида коррупция анча аввал илдиз отиб кетганини айтди.
“10 йилдан ошиқ давр мобайнида нефть-газ соҳасида амалга оширилган лойиҳаларнинг 50 фоизида коррупция бор.
Биргина Сурғил нефть-газ лойиҳасида бир қиз 80 миллион доллар олган! 80 миллион-а! Халқни ким ўйлайди?”, деди давлат раҳбари.
Президент қиз дея кимни назарда тутгани маълум эмас. QALAMPIR.UZ`нинг тахминича, порахўрликда айбланаётган қиз Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова.
Прокурорлар ҳам, солиқчилар ҳам – ҳаммаси порахўр – Мирзиёев.
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бош прокурор лавозимида фаолият юритган Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилганини очиқлади.
“Мана, иккинчи прокурор ҳам коррупцияда айбланиб, жиноят иши очилди. Мен унга ишонгандим. Кимгадир ишониб, уни прокурор лавозимига қўйсаму у эртага бориб вилоят, тумандан 100-50 минг пора сўрайди. Прокуратуранинг ўзида прокурор бўладиган одам йўқ, улар тўда бўлиб кетган. Прокурорлар ҳам, солиқчилар ҳам ҳаммаси порахўр. Собиқ раҳбарлар Абдуллаев ҳам, Муродов ҳам катта муддат билан озодликдан маҳрум этилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди - Президент.
Бугун, 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқида 20 июнь куни ўз лавозимидан озод этилган Бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Танзила Норбоева Олий Мажлис Сенати раиси бўлди.
Бугун, 21 июнь куни Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси этиб тайинланди.
Танзила Норбоева 2016 йилдан жорий йилнинг 20 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритди.
АҚШ-Эрон: урушга баҳона топилди. Путиннинг бунга муносабати.
АҚШ фуқаролик авиациясига тегишли бўлган разведка дрони Эрон томонидан уриб туширилди.
Вашингтон бу ҳолатни тожаввузга тенглаштириб, дрон халқаро ҳаво ҳудудида бўлганини таъкидлади. АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 20 июнь куни ўзининг твиттердаги саҳифасида “Эрон жуда катта хатога йўл қўйди”, деб пост қолдирди.
“АҚШ муаммони ҳал этишда қуролли кучларидан фойдаланишини истисно этмаяпти. Мен бу вақтда минтақага минимал даражадаги фалокат хавф солаётганини айтмоқчиман. Лекин ўйлайманки, томонлар бундай уринишлар катта эҳтимол билан ачинарли оқибатларга олиб келишини ўйлаб кўради”, деб айтиб ўтди Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин.
LiveБарчаси