21 яшар қиз ўз уйида ўлдириб кетилди
Жамият
−
21 Июнь 2019
21073Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида 21 яшар аёл аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 18 июнь куни вақтинча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ў.А.нинг таниши Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли А.И. рашк оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
ИИВдан маълум қилишларича, айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси