Грузиянинг собиқ президентига аэропортда тухум отишди (видео)
Олам
−
18 Февраль 2025 5326 1 дақиқа
Грузиянинг собиқ президенти Саломе Зурабишвили Мюнхен хавфсизлик конференциясидан қайтгач, Тбилиси аэропортида аноним фаоллар унга қарата тухумлар отди. Бу ҳақда “News Georgia” хабар берди.
“Зурабишвили, худди Георгий Гахария (Грузиянинг собиқ бош вазири) каби Тбилиси аэропортида тухум ҳужумига учради”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, полиция фаолларнинг ушбу ҳужумига аралашмаган.
https://t.me/qalampirlive/101861Ҳолат бўйича Зурабишвили изоҳ бермаган. Ички ишлар вазирлиги ҳам муносабат билдирмаган.
Маълумот учун, Мюнхен хавфсизлик конференцияси 14-16 февраль кунлари Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 60 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 150 нафар вазир ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европарламент 2024 йил 29 декабрь куни президент саройини тарк этган Саломе Зурабишвилини Грузиянинг қонуний президенти сифатида тан олганди. Аммо 14 декабрь куни Грузияда президентлик сайловлари бўлиб ўтган, унда давлат раҳбари лавозимига ягона даъвогар, ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясидан Михаил Кавелашвили ғалаба қозонганди. У сайловчиларнинг 225 овозидан 224 тасини олган.
Live
БарчасиТуркия ҳам “Тинчлик Кенгаши”га қўшилди
22 Январь