Грузиядаги кўчки қурбонлари кўпайди. Улар орасида чет элликлар ҳам бор
Олам
−
05 Август 2023
3711Грузиянинг Шови курорти яқинидаги кўчки жойида қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда республика ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кўчки оқибатида ўлганларнинг сони 15 нафарга етган. Ҳозиргача олти қурбоннинг шахси аниқланган.
“Sputnik Грузия”нинг ёзишича, қурбонлар орасида бир нафар россиялик аёл ҳам бор. Қутқарувчилар бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда.
Грузия парламенти раиси Шалва Папушвили бошқа давлатлардан келган маҳаллий қутқарувчиларнинг ёрдами талаб қилинмаслигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Шовида йирик кўчки 3 август куни содир бўлган. Оқибатда кўприклар ва йўллар, шунингдек, сайёҳлик коттежлари ва Sunset Шови меҳмонхонаси шикастланган. Қутқарув операциясида 4 та вертолёт, шунингдек, 400 нафар ўт ўчирувчи ва қутқарувчи иштирок этмоқда. Ҳозиргача 210 киши эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Грузияда 7 августни мотам куни деб эълон қилингани хабар қилинганди.
LiveБарчаси