Грузияда даҳшатли кўчки курорт зонага ёпирилди (видео)
Олам
−
05 Август 2023
7028Грузиянинг Шови курорт ҳудуди яқинида кўчки содир бўлди. Оқибатда 11 кишига ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлигига таяниб, “Sputnik Грузия” хабар берди.
Кўчки оқибатида электр узатиш линиялари, кўприклар ва йўллар, шунингдек, сайёҳлик уйлари ва меҳмонхона зарар кўрган. Офат ҳудудидан 210 нафар сайёҳ ва маҳаллий аҳоли вертолётлар ва махсус техника ёрдамида хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кўчки 5 миллион куб метрдан ортиқ майдонни ҳаракатга келтирган. Геолог Мераб Гаприндашвилининг таъкидлашича, Ғарбий Грузияда ҳеч қачон бундай кўламли катаклизмлар бўлмаган.
Фожиа муносабати билан 7 август Грузияда мотам куни деб эълон қилинган.
LiveБарчаси