Грузияда Президент судга тортилди. У лавозимидан “учиши” мумкин
Олам
−
03 Октябрь 2023
5174Грузия Конституциявий суди бугун, 3 октябрь куни республика Президенти Саломе Зурабишвилининг ҳукумат рухсатисиз хорижга ташрифи туфайли конституцияни бузганлиги ҳақидаги конституциявий тақдимномани кўриб чиқишни бошлади. Суд мажлисини маҳаллий телеканаллар жонли эфирда намойиш этмоқда.
Конституциявий суд раиси Мераб Турава мажлисни очди. Таклиф муаллифи бўлган “Грузия орзуси – Демократик Грузия” ҳукмрон партиясидан йиғилишда сиёсий уюшма раҳбари Ираклий Кобахидзе, шунингдек, депутатлар Гиоргий Кахиани, Анри Оханашвили ва Тенгиз Шарманашвили иштирок этмоқда. Судда Президент манфаатларини парламентнинг собиқ депутати Тамар Чугошвили ва Конституциявий суднинг собиқ судьяси Мая Копалеишвили ҳимоя қилади. Зурабишвилининг ўзи судга келмаган.
Иккала томон ҳам ишни очиқ кўришни ёқлади.
Сентябрь ойи бошида Зурабишвили Берлин, Брюссел ва Парижга ташриф буюриб, у ерда олий даражадаги учрашувлар ўтказди. Кейинчалик маълум бўлишича, Грузия ҳукумати унинг ташриф буюришига розилик бермаган, шунинг учун ҳукмрон партия уни Грузия Конституциясини бузганликда айблаб, импичмент жараёнини бошлаган. Сентябрь ойининг охирида у рухсатсиз Болтиқбўйи мамлакатларига ҳам борди.
Агар Зурабишвили мамлакатнинг асосий қонунини бузгани исботланса, парламент унинг импичменти учун овоз беради. Импичментни 150 депутатдан 100 нафари қўллаб-қувватласа, Зурабишвили лавозимидан четлаштирилган деб ҳисобланади. Грузия конституциясига кўра, Президент ташқи сиёсатда вакиллик функцияларини фақат Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан амалга ошириши мумкин.
LiveБарчаси
29 Октябрь