Грузияда парламент сайловларида овоз бериш бошланди
Олам
−
26 Октябрь 2024
1292Бугун, 26 октябрь куни Грузияда парламент сайловларида овоз бериш бошланди. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилди.
Грузия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, парламентга 150 нафар депутатни сайловчи сайловда мамлакатнинг 3 миллион 508 минг 294 нафар фуқароси иштирок этмоқда.
Шу билан бирга, Грузияда илк бор қўлланилаётган электрон технологиялардан фойдаланган ҳолда 3 миллион 113 минг 747 нафар сайловчи овоз беради. Яна 95 910 нафар сайловчи хорижда овоз беради. Бунинг учун 40 та давлатда 67 та сайлов участкаси очилган.
Ҳаммаси бўлиб 18 та партия, жумладан 4 та сайлов блоки 5 фоизлик сайлов чегарасидан ўтиш учун курашади. Сайлов натижаларидан кейин парламентда 76 ўрин олган сиёсий партия ёки сайлов блоки якка тартибда ҳукумат тузиши мумкин бўлади.
2012 йилги сайловларда Грузияда ҳокимиятга келган ва охирги сайловларда 48,22 фоиз овоз олган “Грузия орзуси” партияси кетма-кет тўртинчи бор ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Ҳукмрон партиянинг “энг катта рақиблари” “Грузияни қутқариш учун бирлик”, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили асос солган “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси ва собиқ президентнинг собиқ ҳамкорларидан ташкил топган “Ўзгариш учун коалиция” блоки уюшмаси саналади..
Сайлов участкалари соат 20:00 да ёпилади, шундан сўнг овозларни санаш бошланади.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
LiveБарчаси