Грузияда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди

Олам

image

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Грузия Жиноят кодексига ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жазони кучайтиришни назарда тутувчи ўзгаришлар кучга киритилган. Бу ҳақда “Sputnik Грузия” нашри хабар берди.

Унга кўра, ҳайвонларни нисбатан қийноққа солиш ёки шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун эндиликда 120 соатдан 240 соатгача жамоат ишлари, олти ойдан бир йилгача уй қамоғи ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Агар ҳайвон ўлса, жарима ёки бир йилдан икки йилгача уй қамоғи ёки бир йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. Шу пайтгача ҳайвонни ўлдирганлик учун энг кўп жазо бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш, оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш бўлган.

Худди шундай қилмиш бир гуруҳ шахслар томонидан оммавий равишда, такроран, вояга етмаганлар иштирокида содир этилган бўлса, жарима ёки бир йилдан икки йилгача уй қамоғи ёхуд икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия жазо ҳайвонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг