Грузия парламенти спикери Президент вето қўйган қонунни имзолади

Олам

image
Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги танлов. Грузияда ҳукумат нимани хоҳлаяпти? Халқ-чи? north_east

Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги танлов. Грузияда ҳукумат нимани хоҳлаяпти? Халқ-чи?

Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунни имзолади ва у кучга кирди. Бу ҳақда Папуашвилининг ўзи бугун, 3 июнь куни брифингда маълум қилди.

“Бугун мен “Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни имзоладим. Ушбу қонуннинг мақсади ташқи аралашувга нисбатан Грузиянинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тизимларини мустаҳкамлашдан иборат”, дейди Папуашвили.

Аввалроқ Грузия парламенти баҳсли “Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни учинчи ва якуний ўқишда қабул қилган эди.

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили қонун лойиҳасига вето қўйди. Давлат раҳбари, хусусан, қонун кучга кирганининг эртасигаёқ дарҳол бекор қилинишини талаб қилди.

Қонун лойиҳасида хориждан молиялаштирилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг йиллик декларация тўлдириш мажбуриятини назарда тутади.

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ташаббуси билан қабул қилинган қонун лойиҳаси мамлакатда оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия хорижий агентлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг