Гризманн MLS’да мавсумнинг энг яхши янги ўйинчиси деб топилди
Sport
−
12:20 212 1 minute
“Орландо Сити”нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн 2026 йилги MLS мавсумининг энг яхши янги ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда турнирнинг расмий сайтида хабар берилди.
35 ёшли футболчи овоз бериш жараёнида 51,02 фоиз овоз тўплади. У бу кўрсаткич бўйича “Хьюстон Динамо” клубининг бразилиялик футболчиси Гильерме (25,12 фоиз) ҳамда “Спортинг Канзас Сити” вакили Андре Луишни (6,19 фоиз) ортда қолдирди. Овоз беришда клуб вакиллари, амалдаги футболчилар ҳамда журналистлар иштирок этди.
Гризманн 2026 йил ёзида “Атлетико Мадрид”дан кетганидан сўнг “Орландо Сити” сафига қўшилган. Франциялик футболчи мунтазам мавсумда 18 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, 2018 йилги жаҳон чемпиони MLS’нинг “Йилнинг энг яхши янги ўйинчиси” мукофотини қўлга киритган биринчи франциялик футболчи бўлди.
Live
All