Грециялик 80 ёшли отахон мактабда ўқимоқда
Бу қизиқ
−
26 Ноябрь
1753Грецияда 80 ёшли Василлис Панайотаропулос чала қолган таҳсилни якунига етказиш учун мактабга қатнашни бошлади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Қайд этилишича, Василлис 12 ёшида отасига далада қарашиш учун мактабни ташлаб кетган. Кейинчалик Афинага кетиб, ошпазлик қилган.
“Лекин юрагимда ва ақлимда доимо қайтиш истаги бўлган. Бу истак ҳеч қачон йўқолмаган”, дейди у.
Эркакнинг айтишича, мактабни доим соғиниб яшаган. У охири бир қарорга келиб, шаҳодатнома олиш учун ўқишини якунлашга қарор қилган ва мактабнинг кечки дарсларига қатнашни бошлаган.
Ҳозирда эркак 15 ёшли болалар билан бир синфда ўқийди. Ўқитувчиларининг айтишича, у синфдошларига ижобий таъсир кўрсатмоқда, ўзи ҳам жуда тиришқоқ ўқувчи. Унинг севимли фанлари — қадимги юнон тили ва математика. Василлис июнь ойида мактабни битиради.
Воқеадан руҳланган Греция ҳукумати кечки мактабларни қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқчи.
“Чунки Европанинг бошқа жойларида кечки мактаблар деярли йўқолган. Биз мактаб битирувчиларининг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қиляпмиз, шунингдек, ўқитувчиларнинг ҳам. Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай инсон ҳар қандай ёшда мактабда таҳсил олиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир инсоннинг орзулари ушалиши керак, улар эътибор ва меҳрга лойиқдир”, дейди мамлакат Бош вазири Кириакос Мицотакис.
LiveБарчаси
26 Ноябрь