Грецияда рус танкери ҳибсга олинди – ОАВ
Олам
−
19 Апрель 2022
6950Греция ҳукумати Россия байроғи остидаги “Pegas” танкерини Эвбея ороли яқинидаги Каристос кўрфазида, бортидаги 19 нафар россиялик денгизчи билан ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС Афина Македония ахборот агентлиги (АМNА)га таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, бу қарор Европа Иттифоқи ва НАТО томонидан Россия манфаатларини ифодаловчи кемаларга нисбатан жорий этилган санкцияларни амалга ошириш доирасида қабул қилинган. Танкер Эвбея оролининг қирғоқ бўйидаги Каристос шаҳри яқинида нефть юкланган ҳолатда қўлга олинган.
Механик шикастланиш туфайли танкер Пелопоннесга кузатиб қўйилган, у ерда нефть бошқа танкерга қайта юкланиши керак бўлган, бироқ ёмон об-ҳаво туфайли кема Каристос яқинида лангар қўйган. Бу порт маъмурияти қарори билан амалга оширилган.
Туркиянинг Мармара Эреглиси портидан сузиб кетаётган Россия танкери бортида 19 нафар россиялик денгизчи бўлган. Агентлик маълумотларига кўра, ҳибсга олиш талаби фақат кемага тегишли, унинг юкига эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 апрель куни Россияга қарши бешинчи санкциялар пакети эълон қилинди. Навбатдаги чекловлар қаторига Европа Иттифоқи ҳудудида кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғи турларини сотиб олиш, импорт қилиш ёки ўтказишни тақиқлаш, шунингдек, Россия байроғи остида рўйхатдан ўтган кемалар учун Европа Иттифоқи портларига киришни чеклаш киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь