ЕИ Россияга қарши бешинчи санкциялар пакетини тасдиқлади. Унда нималар тақиқланди?

Олам

image

Европа Иттифоқи Украинада давом этаётган ҳарбий амалиёт туфайли Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг бешинчи пакетини тасдиқлади. Рўйхатга йирик компаниялардан тортиб, Кремлнинг юқори мартабали амалдорларигача киритилган. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни ЕИ кенгаши маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.

“Кенгаш бугун Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг бешинчи пакетини қўллашга қарор қилди”, дейилади баёнотда.

Бешинчи пакетга қуйидагилар киради:

•  Россия кемаларининг Европа портларига киришини тақиқлаш;

•  ёз охирида кучга кирадиган Россия кўмирига эмбаргони тасдиқлаш;

•  Европа Иттифоқи ҳудудида юкларни автомобиль транспортида, шу жумладан транзит орқали ташишга тўсқинлик қиладиган ҳар қандай Россия ва Беларусь автотранспорт компанияларига тақиқ ўрнатиш; 

•  Россия Федерациясига реактив ёқилғи, квант компьютерлари, ярим ўтказгичлар, денгиз маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни олиб киришни тақиқлаш.

•  Денгиз маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни олиб киришни тақиқлаш.

•  Мамлакатнинг тўртта асосий банки учун транзакцияни тақиқлаб, активларини музлатиш. 

•  Россия ва Беларусдаги юридик шахсларга Европа Иттифоқи давлатларининг валюталаридаги банкнотлар ва қимматли қоғозларни сотишни тақиқлаш ва криптовалюталар билан операциялар учун тақиқларни кенгайтириш; 

•  Россия Федерацияси ва Беларусь мансабдор шахслари, тадбиркорлар ва уларнинг оила аъзолари киритилган “қора рўйхат”ни кенгайтириш.

ЕИ баёнотида айтилишича, 2022 йил августидан бошлаб Россиядан кўмир ва бошқа қаттиқ қазилма ёқилғиларни сотиб олиш, импорт қилиш ёки Европа Иттифоқига ўтказиш, Россия байроғи остида рўйхатдан ўтган кемаларга ЕИ портларига кириш тақиқланади. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, инсонпарварлик ёрдами ва энергетика учун истисно қилинган.

Санкцияларнинг бешинчи пакетида ёғоч, цемент, ўғит, денгиз маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар каби маҳсулотларга янги импорт тақиқлари кўзда тутилган. Экспорт ва импорт бўйича келишилган тақиқлар мос равишда атиги 10 миллиард ва 5,5 миллиард еврони ташкил этади.

“Кенгаш маҳсулоти ёки технологиялари босқинчиликда рол ўйнаган компанияларга, асосий олигархлар ва ишбилармонларга, Кремлнинг юқори мартабали амалдорларига, Россиянинг ҳарбий тажовузкорлиги ҳақидаги Кремль эртакларини мунтазам равишда тарқатаётган маълумотларнинг манипуляцияси ва дезинформацияси тарафдорларига нисбатан санкциялар қўллашга қарор қилди”, дейилади Европа Иттифоқи кенгаши баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made