Грецияда бортида 237 йўловчи бўлган кема ёниб кетди 

Олам

image

Ион денгизида 237 йўловчи ва 50 дан ортиқ экипаж аъзоси бўлган Италиянинг круиз кемаси ёниб кетди. Бу ҳақда порт маъмуриятига таяниб хабар берилган.  

Euroferry Olympia кемаси Грециянинг Игуменица ва Италиянинг Бриндизи шаҳарлари ўртасида рейсни амалга ошираётган бўлган. Ҳодиса Грециянинг Корфу ороли яқинида юз берган. 

Кемага учта патрул қайиғи ва учта қирғоқ қўриқлаш кемаси юборилган. Улар йўловчиларни эвакуация қилишга ёрдам берган. 

Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция кема

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг