Греция ва Туркия ҳарбий денгиз машғулотлари ўтказмайдиган бўлди
Олам
−
24 Октябрь 2020
3251Греция ва Туркия ўзаро кескинликни камайтириш мақсадида келаси ҳафта Ўрта ер денгизи шарқида ўтказилиши керак бўлган ҳарбий машғулотларни бекор қилди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
“Мен Греция ва Туркия келаси ҳафтага режалаштирилган ҳарбий машғулотларини бекор қилишга қарор қилганини тасдиқлашим мумкин. Бу жуда ижобий хабар ва мен бу қарорни мамнуният билан қаршилайман”, деб айтган Столтенберг.
НАТО раҳбари икки давлатга намойиш қилган ёндашуви учун ташаккур билдирган.
“Бу нохушликлар юз бериши хавфини камайтиришга ёрдам беради ва Германия томонидан икки давлат ўртасидаги ҳудудий низоларни ҳал қилиш бўйича амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига пойдевор бўлиб хизмат қилиши мумкин”, деб қўшимча қилган Столтенберг.
Фаррух Муродқулов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь