“Гренландия сотилмайди”. Бош вазир Трампга жавоб қайтарди

Олам

image

Дания қироллиги таркибига кирувчи Гренландия ороли бош вазири Муте Эгеде АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Вашингтоннинг оролга эгалик қилиши ҳақидаги сўзларига жавобан Гренландия сотилмаслигини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

“Гренландия – бизники. Биз сотилмаймиз ва ҳеч қачон сотилмаганмиз. Эркинлик учун узоқ йиллик курашимизни бой бермаслигимиз керак”, деган Муте Эгеде.

Маълумот учун, Гренландия 1953 йилгача Даниянинг мустамлакаси бўлган.

2019 йилда оммавий ахборот воситаларида Трамп Гренландияни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Трампнинг ўзи кейинроқ журналистларга бундан манфаатдор эканини тасдиқлаган. Шу билан бирга, Гренландия орол сотилмаслигини айтган ва улар Трамп ҳазиллашаётганига умид билдириб, сотиш ғоясини бемаънилик деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Мексика ва Канада мамлакатдан субсидия олишни давом эттиришни истаса, АҚШ штатига айланишини таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Гренландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг