Грэмнинг ўлими Трампга “қора ишора” бўлиши мумкин – Дугин

Олам

image

Россиялик пропагандачи файласуф Александр Дугин АҚШ сенатори Линдси Грэмнинг тўсатдан вафоти ортида Исроилнинг ташқи разведка хизмати – “Моссад” турган бўлиши мумкинлигини даъво қилди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

Унга кўра, бу АҚШ Президенти Дональд Трампга юборилган “қора ишора” бўлиб, уни Эронга қарши кенг кўламли урушни қайта бошлашга ундаш мақсадини кўзлаган.

Шунингдек, Дугин воқеага Эрон алоқадорлигига шубҳа билан қарашини айтган. Унинг фикрича, энг эҳтимолий сценарий ушбу ҳодиса “Моссад” томонидан уюштирилганидир.

“Линдси Грэмнинг тўсатдан ўлими Трампга юборилган қора белги бўлиши мумкин. Бу очиқчасига: “Навбат сеники”, деган маънони англатади. Линдси Грэм Трампнинг сояси, унинг қоронғи алтер эгоси эди”, дея ёзган Дугин.

Дугиннинг ушбу баёноти Грэмнинг ўлимидан сўнг пайдо бўлган фитна назариялари фонида янгради. Ҳозирча унинг даъволарини тасдиқловчи ҳеч қандай расмий далил ёки исбот тақдим этилмаган. АҚШ расмийлари ўлимда ташқи аралашув аломатлари аниқланмаганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Линдси Грэм қисқа муддатли ва кутилмаганда юзага келган хасталик оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик эълон қилинган суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, у атеросклероз оқибатида юзага келган аорта ёрилиши сабаб вафот этгани маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг