Google Россиядан барча серверларини олиб чиқади

Олам

image

Американинг Google компанияси Россиядаги провайдерларни фойдаланувчиларга контент етказиб беришни тезлаштирувчи Dell R720 серверларини олиб чиқиб кетиш нияти ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, RБК хабар берди.

Нашрга кўра, гап YouTube видеолари, хариталар, Android иловалари va Chrome браузери янгиланишлари, Google қидирувидаги тасвирлар va бошқа контентни сақлаш учун ишлатиладиган Google Global Cache (GGC) тизимидаги ускуналар ҳақида кетмоқда. Компания Украинадаги уруш бошланганидан кейин Россияда бундай серверларни ўрнатишни тўхтатган.

Хабарда айтилишича, Dell R720 серверлари “ишлаб чиқаришдан чиқарилгани va кафолат муддати йўқлиги” сабабли уларни эксплуатациядан чиқариш 2026 йил 26 январдан бошланиши режалаштирилган. Компания маълумотига кўра, бу серверлар “минимал трафикни қайта ишлайди”. Шу билан бирга, Россияда жойлаштирилган Google Global Cache’нинг қолган ускуналари “эксплуатацияда қолади”. Провайдерлардан бирининг РБКга айтишича, аниқлаштирувчи хатда Google мазкур серверларни ўчириб, “стойка”лардан чиқаришни va уларни олиб кетиш мумкин бўлган манзилни кўрсатишни сўраган. Унинг сўзларига кўра, Dell R720 серверларининг бир қисми “аллақачон олиб чиқилган” – бу иш билан IT-ускуналарнинг бутун ҳаётий циклини бошқариш, жумладан демонтаж va утилизация билан шуғулланувчи Европанинг MPK Ассет Solutions компанияси шуғулланмоқда.

Қайд этиш жоиз, Google Россия Украинага бостириб кирганидан кейин мамлакатда тижорий фаолиятини тўхтатиб, офисини ёпди va фақат бепул сервисларни қолдирди. Компаниянинг маҳаллий юридик шахси – “Google” МЧЖ 2023 йил октябрь ойида банкрот деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Google’нинг барча хизматлари чеклов остига тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Google сервер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг