Google Исроил геноцидига ёрдам бермоқда – WP
Олам
−
23 Январь
2034Google компанияси Исроил армияси Ғазо секторига ҳужум қилган дастлабки ҳафталардан бери Исроил армиясини энг илғор сунъий интеллект технологиялари билан жиҳозлаб келмоқда. бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Нашрга кўра, Google компанияси Исроил ҳарбийларига ҳужжатлар ва аудио файлларни қайта ишлаш учун сунъий интеллект воситаси Gemini'дан фойдаланиш ҳуқуқини берган.
“Исроил режимининг Google билан ҳамкорлиги ўтган йилнинг ноябрь ойигача давом этган ва Ғазо секторининг катта қисми Исроил ҳужумлари натижасида ер билан яксон қилинган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Google'нинг 100 дан ортиқ ходимлари компанияни Исроил армияси билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқишга чақирган, бироқ Google бу талабларни эътиборсиз қолдирган.
Нашрнинг ёзишича, мавжуд ҳужжатлар Исроил ҳарбийлари Google томонидан тақдим этилган энг янги сунъий интеллект технологиясидан фойдаланишда давом этаётганидан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google'нинг Gemini сунъий интеллекти фойдаланувчининг саволларидан чарчаб, ундан ўзини ўлдиришини сўраганди.
LiveБарчаси