Гонконгда наркотик савдогарлари “овланди”. Улар орасида ўқувчи ва талабалар ҳам бор
Олам
−
14 Июнь 2021
2658Гонконг полицияси гиёҳвандликка қарши ўтказган икки ҳафталик операция давомида 184 кишини ҳибсга олди. Уларнинг 17 нафари мактаб ўқувчилари ва талабалар.
“Таътил вақтида гиёҳвандлик синдикатлари ёшларни ёллаши мумкинлигидан хавотирдамиз. Чунки, пандемия пайтида уйда қолиб кетган ёшлар онлайн равишда гиёҳванд моддалар сотувчиларига дуч келишмоқда. Биз мусодара қилинган гиёҳванд моддалар асосан маҳаллий истеъмол учун мўлжалланган деб ҳисоблаймиз”, деди полициянинг Наркотиклар бўйича бюроси бош инспектори Александра Ип.
Операция давомида жами 223 килограмм тақиқланган моддалар мусодара қилинган. Яъни, қиймати 50 миллион гонконг доллари (6,6 миллион АҚШ доллари) дан зиёд наша, кетамин, кокаин ва героин мусодара қилинди.
Шунингдек, рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ 153 та иш очган.
Исломжон Омонжонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь