Голландлар Туркиядан қурол экспортига қўйилган чекловларни бекор қилди
Олам
−
19 Июль 2023
2819Нидерландия мудофаа саноати эҳтиёжлари учун Туркиядан бир қатор ускуналар экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлади.
Нидерландия Ташқи ишлар, мудофаа ва иқтисодиёт вазирликлари Туркия билан бу ҳақда қўшма баёнот эълон қилди.
Уч вазирликнинг қўшма матнида ҳукумат томонидан қурол экспорти назорати бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида хабар берилган. Айтилишича, ушбу чоралар Европада мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Шунингдек, Нидерландия ҳукумати Европа мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни истайди ва лойиҳалардаги иштирокини кенгайтиради. Баёнотда Европада адолатли рақобат яратиш зарурлиги қайд этилган.
Нидерландия мудофаа секторининг иқтисодий ва инновацион кучи хорижий давлатлардан маҳсулотлар сотиб олишга боғлиқ бўлиб, сектор айланмасининг ярмидан кўпи (54%) экспортга тўғри келади.
“Шу муносабат билан Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Саудия Арабистонига нисбатан амалда бўлган мудофаа саноати учун ускуналар экспортини чеклаш тўғрисидаги қарор зудлик билан бекор қилинади”, — дейилади ҳужжатда.
LiveБарчаси