Глейзерлар “Юнайтед”ни сотишга тайёр. Клубга нарх ҳам белгиланди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи жамоани 3,75 миллиард фунт стерлингга сотишга тайёр. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Буюк Британиянинг энг бой одами ва “Манчестер Юнайтед” содиқ мухлиси Жим Рэтклифф (2020 йилнинг апрель ойида "Bloomberg Billionaires Index" тақдим этган маълумотларга кўра, Рэтклиффнинг бойлиги 28,2 миллиард долларни ташкил этади) бундай суммани тўлай оладими ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Аввалроқ, Рэтклифф Лондоннинг “Челси” клубини сотиб олишга уринганди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган.

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед"ни харид қилишга яна бир даъвогар Дубай (БАА) суверен инвестиция фонди ҳисобланади.

Маълумот учун, Глейзерлар 2005 йилдан бери “Манчестер Юнайтед”га эгалик қилади. Улар раҳбарлигида “қизил иблислар” 2008 йилда Европа Чемпионлар лигасида зафар қучган. Шунингдек, Глейзерлар бошчилигидаги “Юнайтед” бир неча бор Англия Премьер лигасида ғолиб бўлган. Бироқ охирги йиллар Манчестер клуби учун ўта омадсиз кечмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Глейзерлар Жим Рэтклифф

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг