Ғиждувондаги савдо дўконида ёнғин бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 14 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган савдо дўконига ўт кетган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 14 декабрь куни Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани “Дегрезон” МФЙда йўл ёқасидаги савдо дўконида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБ га хабар келиб тушган. Хабарга асосан зудлик билан 4 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб қилинган.

Маълум қилинишича, айни пайтда вазият тўлиқ назоратга олиниб, ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, қисқа вақт ичида ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 декабрь куни Хоразм вилоятидаги кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Ғиждувон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг