Ғилдираги чиқиб кетган автомобиль бир одам ўлимига сабаб бўлди
3-саҳифа
−
21 Октябрь 2021
8605Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Nexia русумли автомобилнинг орқа ғилдираги чиқиб кетиб бошқа бир Nexia'га бориб урилди. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 октябрь куни соат тахминан 7:45 ларда Бухоро-Нукус-Денов автомобиль йўлининг 15-километри оралиғида Nexia русумли автомобиль ҳаракатланиб кетаётган вақтида орқа чап ғилдираги чиқиб кетган. Машина эса ағдарилган.
Маълум қилинишича, чиқиб кетган ғилдирак қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Nexia автомобилининг том қисмига бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь