Германиянинг Грузияга муносабати маълум бўлди

Олам

image

Германия Грузиянинг Европа Иттифоқи ва НAТОга бўлган интилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер Грузия Президенти Саломе Зурабишвили билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Eur AsiaDaily.

Штайнмайер икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка урғу бериб, Грузия "ҳар доим Германиянинг сиёсий қўллаб-қувватлашига умид қилиши" мумкинлигини таъкидлади.

"Бу менинг Президент сифатида биринчи ташрифим, лекин Ташқи ишлар вазири сифатида мен Грузияда кўп маротаба бўлганман ... Мустақилликка эришиш — бу Грузия халқининг демократик, эркин давлат яратиш иродаси. Германия нафақат жараёнларни кузатибгина қолмай, балки бу йўлда Грузиянинг асосий шерикларидан бири ва фаол тарафдори эди. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида жадал ҳамкорлик борасида эришган ютуқлари бундан далолат беради. Шунингдек, Тбилисида ва Берлинда, Германия ва Грузиянинг бошқа шаҳарларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйдик", деди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Грузияни қўллаб-қувватлайди

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made