Германиялик Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги Бош котиби бўлади
Олам
−
02 Декабрь 2020
2445Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Бош котиби германиялик Хельга Мария Шмид Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) янги Бош котиби бўлади. Бу ҳақда “Presse” газетаси дипломатик манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, ЕХҲТга аъзо давлатлар вакиллари кеча, 1 декабрь куни кечқурун ёпиқ тарзда ўтказилган йиғилишда Албания томонидан ЕХҲТнинг амалдаги раиси сифатида таклиф қилинган номзодлар бўйича келишувга эришган.
Расмий қарор ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашида қабул қилинади. Кенгаш 3 дан 4 декабргача бўлиб ўтади. Аммо йиғилиш коронавирус пандемияси туфайли биринчи марта онлайн режимда ўтказилади.
Шмиддан ташқари, Руминиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Кристиан Дьяконеску ҳам ЕХҲТ Бош котиби лавозимига даъвогарлик қилган.
Шунингдек, Вазирлар Кенгашининг онлайн йиғилишида ЕХҲТга аъзо 57 давлат ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро раҳбари лавозимларига номзодларни тасдиқлаши керак.
LiveБарчаси