Германиядаги шаҳарга кўчиб ўтганларга текинга тураржой берилади
Олам
−
30 Май 22703 2 дақиқа
Шарқий Германияда жойлашган Айзенхюттенштадт шаҳарчаси аҳолиси сонини ошириш мақсадида янги кўчиб келувчиларга икки ҳафталик бепул тураржой таклиф қилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Польша билан чегарадош ва пойтахт Берлиндан 60 миль узоқликда жойлашган ушбу шаҳар 13 май куни маҳаллий кенгаш томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, 14 кунлик бепул синов яшаш имкониятини таклиф қилмоқда.
Қайд этилишича, лойиҳа “Айзенхюттенштадтга кўчиб ўтишни истаганларга – масалан, қатновчилар, шаҳарга қайтишни ўйлаётганлар, малакали мутахассислар ёки муҳитни ўзгартирмоқчи бўлган якка тадбиркорлар учун” мўлжалланган. Аризалар июль бошигача қабул қилинади.
Танланган иштирокчилар 6 сентябрдан 20 сентябргача шаҳар марказидаги тўлиқ жиҳозланган бепул квартирада яшайди. Бу лойиҳа “Ҳозир режа туз” номли инновацион кўчириш ташаббусининг бир қисмидир.
Шаҳар кенгашининг айтишича, иштирокчилар учун шаҳар ҳаёти, ишлаш ва жамоани ҳис қилиш учун экскурциялар, завод саёҳатлари ва бошқа турли тадбирлар ташкил этилади. Маҳаллий корхоналар амалиёт, иш кузатув курслари ва суҳбатлар орқали иштирокчиларнинг шаҳарда доимий қолишини рағбатлантирилади.
1950 йилда собиқ Шарқий Германияда ташкил этилган Айзенхюттенштадт (“Пўлат заводи шаҳри” деган маънони англатади) Одер дарёси бўйида қурилган.
Шаҳар илгари Сталинстадт (Сталин шаҳри) деб аталган, лекин 1989 йилдаги Берлин деворининг қулашидан кейин Ғарбий ва Шарқий Германия бирлашгач, ҳозирги номини олган.
Маҳаллий расмий Юлия Басаннинг айтишича, шаҳар аҳолиси сони бир пайтлар 50 мингдан ошган бўлсада, ҳозирда 24 минг атрофида. Аҳоли камайишини тўхтатиш учун лойиҳа айниқса малакали ишчиларни жалб қилишга қаратилган.
Бугунги кунда Айзенхюттенштадт шарқий Германиядаги энг йирик бирлаштирилган пўлат ишлаб чиқариш заводига эга бўлиб, у ерда 2 500 киши ишлайди. Шаҳар металларни қайта ишлаш маркази сифатида ҳам танилган.
Кўплаб ижтимоий бинолар тарихий обида сифатида рўйхатга олинган бўлиб, шаҳарнинг очиқ тузилмаси архитектурага қизиққан меҳмонларни жалб қилади.
Live
Барчаси