Германиядаги кимёвий заводда кучли портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
27 Июль 2021
5576Германиянинг Леверкузен шаҳридаги Bayer кимёвий заводида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда WDR телерадиокомпанияси хабар берган.
Хабарда айтилишича, портлаш бугун, 27 июль куни эрталаб содир бўлган. Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, кимёвий заводи ҳудудида катта тутун устунлари кўтарилган. Маҳаллий аҳоли дераза ва эшикларини маҳкам ёпиб, кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Полиция завод атрофидаги йўлларни ҳам тўсиб қўйган.
Таъкидланишича, портлаш чиқиндилар ёқиб юбориладиган саноат майдончаси ҳудудида содир бўлган, бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Полиция бир нечта қурбонлар ҳақида хабар берган ва аҳолидан фавқулодда вазиятлар автомобилларининг ўтишига халақит бермаслик учун жуда зарур бўлмаса, машиналарда кетмасликни сўраган.
Бошқа маълумотларга кўра, портлаш натижасида камида икки киши жиддий жароҳат олган, яна беш киши бедарак йўқолган.
Қайд этилишича, полиция шаҳарнинг ғарбий қисмида автомагистрални тўлиқ ёпган, кимёвий заводга туташ ҳудуддан қурувчилар ва бошқа ходимлар эвакуация қилинмоқда.
LiveБарчаси