Германияда яна оломон устига машина ҳайдашди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
03 Март 7626 1 дақиқа
Германиянинг жануби-ғарбидаги Мангейм шаҳрида автомобилни оломон устига ҳайдашди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, камида икки киши ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳодиса шаҳар марказидаги Парадеплатз майдони яқинида содир бўлган. Ҳудуддаги йўллар ёпилган, полиция ва қутқарув хизматлари воқеа содир бўлган жойда иш олиб бормоқда. Шу билан бирга, аҳолига Мангеймнинг бу қисмини тарк этиш тавсия қилинган. Полиция ҳудудда операция олиб борилаётганини тасдиқлаган.
Гувоҳларга таяниб “Mannheim24”нинг хабар беришича, қора спорт автомобили Парадеплатздан катта тезликда оломон орасига кириб борган ва Планкен кўчаси бўйлаб Мангеймнинг диққатга сазовор жойи бўлган минора томон ҳаракатланаётган бўлган. Нашр хабарига кўра, гумонланувчи қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Бавария штати Мюнхен шаҳрида автомобиль митинг иштирокчилари устига бостириб борганди. Ҳодиса норозилик намойиши бўлиб ўтаётган жойда содир бўлган. У ерда Верди касаба уюшмаси томонидан ижтимоий соҳа ходимларининг иш ташлаши уюштирилаётган бўлган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь