Германияда вакцина қачон пайдо бўлиши айтилди
Олам
−
12 Май 2020
12568Германияда коронавирусга қарши вакцина келаси йилнинг ўрталарига қадар тайёр бўлмаслигини маълум қилишди. Бу ҳақда Германиянинг Таълим ва тадқиқотлар вазири Аня Карличек маълум қилди.
“Афсуски, тадқиқотлар шунчалик тузилганки, кутилган ютуқ ҳар доим ҳам бўлмайди. Инфекцияга варши вакциналар 2021 йилларнинг ўрталарида кенг фойдаланиш учун бўлади”, деди Карличек.
Унинг қўшимча қилишича, вакцина барча талабларга жавоб бермаслиги мумкин. Карличекнинг сўзларига кўра, эмлаш “фақат касалликнинг оғир шаклидан ҳимоя қилади” ёки баъзи бир частотада ўз ишини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Германияда коронавирус деярли 170 минг одамда аниқланган. 145 минг киши соғайган. Кун давомида янги касалликлар сони 357 нафарга кўпайди. Пандемия даврида 7,4 минг киши вафот этган.
LiveБарчаси