Германияда карантинга қарши йирик намойиш бўлиб ўтди (фоторепортаж)

Олам 6659
image

Жорий йилнинг 1 август куни Германия пойтахти Берлинда коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чораларини кучайтиришга қарши йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда бир неча минг киши қатнашди. Намойишчиларнинг деярли барчаси ниқобсиз бўлган ва ижтимоий масофа қоидасига бўйсунмаган.

Намойишчилар ҳаракатни Унтер-ден-Линден бульваридан бошлаб, марказий кўчалар томон юрган. Бир неча соатдан кейин акция иштирокчилари сони 15 мингга яқинлашган.

1

Полициянинг намойиш жойидан олинган суратларга кўра берган маълумотида деярли ҳеч ким ниқоб тақмагани айтилган. Баъзи намойишчилар турли федерал ҳудуд ва ўлкаларнинг байроғини кўтариб олган.

Намойиш “Озодлик куни – пандемия интихоси” шиори билан ўтган. Иштирокчилар “17 июнь” кўчасигача боришган. Полиция намойишни вертолётда кузатиб борган.

Кечаси намойиш иштирокчилари сони 20 мингга яқинлашган. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари иштирокчилар санитария қоидаларига риоя қилмагани сабабли акцияни тугатишга қарор қилган. Икки ўртада юз берган тўқнашувларда 18 нафар полиция ходими жароҳатланган. 3 нафари шифохонага ётқизилган.

Германияда июль охиридан бери COVID-19 билан касалланиш кўпайиб боряпти. Мамлакатда пандемия бошидан бери 211 477 нафар одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 9 153 нафари вафот этган ва 193 091 нафари соғайган.

1

1

1

German demo against coronavirus rules sparks row over protest freedoms

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 3
t
×