Германияда тожикистонлик бир гуруҳ террорчилар қўлга олинди
Олам
−
15 Апрель 2020
8493Германия разведка хизмати мамлакатда террорчилик хуружларини режалаштирган тожикистонлик бир гуруҳ террорчиларни қўлга олди. Бу ҳақда “Der Spiegel” нашри ёзмоқда.
Бугун, 15 апрель куни эрталаб Шимолий Рейн-Вестфалия федераль штатида тўрт нафар тожик миллатига мансуб шахс ҳибсга олинган. Уларнинг етакчиси ўтган йили ёнида қурол борлиги аниқлангандан кейин ҳибсга олинган Равшан Б. Дея тахмин қилинмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу беш нафар муҳожир ИШИД халқаро террорчилик гуруҳининг бўлими сифатида ҳаракат қилишганини айтмоқда. Терговчиларнинг фикрича, улар 2019 йилнинг январь ойида террорчиларга содиқлик ҳақида қасамёд қилган ва бунинг ортидан ИШИДнинг юқори мартабали раҳбарлари билан боғланган.
Дастлаб жангарилар Тожикистонга бориб, ҳукуматга қарши террорчилик фаолиятини амалга оширишни режалаштирган. Аммо кейин улар Францияда ҳужумлар уюштиришга қарор қилишган. Хабар қилинишича, террорчилар аллақачон терактлар режаларини ишлаб чиққан: уларнинг нишонлари Германиядаги Америка бўлинмалари, шунингдек, исломни танқид қилган баъзи жамоат арбоблари бўлган. Гумонланувчилар қуролларини яширин жойларда сақлашган ва Интернет орқали портлатиш мосламаларини тайёрлаш учун турли қисмларга буюртма беришган.
LiveБарчаси